Ошқозон миядан ақллироқ бо’лади, чунки ошқозон еганини қуса олади. Мия эса ҳар қандай бо’лмаг’ур нарсани ҳам ҳазм қилади.
– Чингиз Айтматов
Инқироз пайтида ҳамма инқироз ҳақида ёзиши, гапириши ва ко’рсатиши кўпчилигимиз учун ажабланарли эмас. Шундай вазиятда маълумот энг кўп ишлатиладиган маҳсулотга айланади, у ҳар қандай аудитория орасида ҳар хил миқдорда тарқалади. Бу кўпинча ҳақиқатдан фарқлаш жуда қийин бўлган сохта маълумот ва янгиликларнинг осон тарқалиши учун имконият яратади. Аммо агар кимдир янгиликни синчковлик билан кўриб чиқса ва уни таҳлил қилса, ҳақиқат ва ёлғонни ажрата олиши мумкин. Ното’г’ри ма’лумот берилган шундай воқеалардан бири билан бўлишмоқчиман.
Коронавирус пандемияси ахборот майдонида «олтин васвасаси»га о’хшаш вазиятни бошлаб юборди. Ушбу муаммо ҳаётимизнинг барча соҳаларига тегишли бўлганлиги сабабли, одамларнинг маълумотга бўлган эҳтиёжлари сезиларли даражада ошди ва инсоният ваҳимага тушган барча вазиятларда бўлгани каби, одамлар ўқиган ёки тинглаган нарсаларининг деярли ҳаммасига осонгина ишонишни бошлашди. Ахборот истеъмоли ўсиши билан, ахборот майдонидаги таклифлар сони ҳам сезиларли даражада ошди.
Кўплаб оммавий ахборот воситаларида о’зига хос «corona boost» туфайли юз минглаб (агар миллионлаб бўлмаса) янги аудиторияга эга бўлди. Умуман олганда, ҳозир вирус ва инқироз ҳақида ёзадиган ҳар қандай одам тингловчиларга ёки ўқувчиларга эга бўлаётганга ўхшайди.
Ижтимоий тармоқларда ҳар бир янги коронавирус ҳолати ёки пандемия билан боғлиқ ўлимлар ҳақида ёзишни бошлаган ёки ушбу мавзуга алоқадор ҳар қандай бошқа маълумотларни тарқатаётган гуруҳ ёки каналларнинг сони қанчалик ко’плигини тасаввур қилиш қийин. Ҳамма янгиликларни беришда бир-биридан устун бўлишга интилади ва бундай «пойгада» тақдим этилган маълумотларнинг сифатига путур етади ва контекстни нотўғри тушунган ўқувчилар ҳам зарар ко’риши мумкин.
Айнан шундай вазиятларада маълумотни тарқатиш жараёнида воситачилар сифатида иштирок этувчилар зиммасига катта масъулият юкланади. Баъзи маълумотларни ёки матндан нусха ко’чириб ва манбани кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда о’з платформасида э’лон қилиш жуда осон. Аммо, шуни эсда тутиш керакки, ҳар қандай маълумот манбаи ва баъзида энг ишончли манбалар ҳам хато қилиши ёки сизни чалғитиши мумкин. Шунинг учун, маълумотни о’қиганда, озгина бо’лсада шубҳа билан қараш, ва иложи борича ма’лумотни бирламчи манбаларда о’қиш керак, лекин уларга ҳам шубҳа билан қараш керак.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланганда жуда кўп сохта янгиликлар ва ҳар хил нотўғри маълумотлар пайдо бўлди. Шундай ҳолатлардан бирида маҳаллий ОАВларда Кореядаги Ўзбекистон фуқароси коронавирус билан касалланганлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Дастлабки манбада (расмий манба эди) берилган маълумот ўнинчи марта ўқиганидан кейин ҳам тушунарсиз эди. Хабарда айтилишича, бир муассасанинг барча ходимлари улар орасида коронавирус билан касалланган бемор топилганлиги сабабли изолятсия қилинган. Изолятсия қилинганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги айтилган.
Матннинг тушунарсизлиги сабабли, баъзи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон фуқароси ҳам вирусга чалинганлиги ва чет элда биринчи о’збекистонлик коронавирус бемори аниқланганлиги ҳақида хабар беришни бошладилар. Буларнинг барчаси шубҳали бўлиб туюлганлиги сабабли, биз Корея Республикасидаги расмий вакилларга мурожаат қилиб, ушбу масалани аниқлаштиришда ёрдам сўраш зарур деб ҳисобладик. Шунда, дипломатик вакиллардан бири Кореянинг расмий маълумотлар базаси сайтининг манзили биз билан бо’лишди ва у ерда ҳар куни коронавирус билан боғлиқ барча ҳолатлар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилишини айтди. Ушбу платформа Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилади, яъни уни расмий манба деб ҳисоблаш мумкин. Шундай қилиб, ушбу платформанинг қидирув тизимига «Ўзбекистон» сўзини (корейс тилида) ёзганда, ўша вақтга ўзбекистонликлар орасида коронавирус ҳолатлари қайд этилмаганлигини кўрдик. Икки кун давомида веб-сайтни текшириб кўрдик, аммо бизнинг со’ровимиз бўйича янги маълумотлар чиқмади. Охир-оқибат, матн бирламчи манба томонидан тушунарсиз қилиб ёзилганлиги нотўғри маълумотларнинг тарқалишига олиб келганлигини англадик.
Тушундимки, сохта хабарлар нафақат қасддан, балки қандайдир матнни ното’г’ри тушунишдан ҳам пайдо бўларкан. Киши ҳозиргина сохта маълумотни тарқатишни бошлаганини англамаслиги ҳам мумкин экан. Шунинг учун маълумотни тасдиқлашда барча имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш жуда муҳим. Бу ўқувчилар ва ахборот манбалари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўташ бо’йича масъулиятни ўз зиммасига олган ҳар бир журналист ёки мутахассис учун муҳимдир.
Маълумот билан ишлашда уни шубҳа остига олиш инсоннинг асосий қуроли эканлигини доимо ёдда тутиш керак. Турли манбалардан олинган маълумотларни текшириш ва аниқлаштириш орқали маълумот ҳақиқатга қанчалик яқин бўлиши мумкинлигини тушуниш мумкин.
Давлат Умаров
Газета.уз таҳлил бўлими муҳаррири