қисм 2

Кучайтириш

Оддий фуқаролар ижтимоий тармоқларда ёлғон, ғараз ниятли ёки манипуляцион маълумотларни тарқатишда ёрдам беришаётганининг ўзи етарли даражадаги муаммодир. Ўз ишида миллионлаб одамларни қамраб олиши мумкин бўлган журналистлар ҳам ҳудди шундай қилса, бу вазиятни янада оғирлаштиради.

– Уитни Филлипс,

Сиракуза университетининг алоқа, маданият ва рақамли технологиялар кафедраси доценти.

Маълумот учун аудитория керак. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда аудиторияни топиш жуда осон. Бу ҳолат ёлғон маълумотларнинг тез ва кенг тарқалишига имконият яратиб беради. Ёлғон маълумотлар, айниқса, ижтимоий тармоқларда асосан учта сабабга кўра тез тарқалиши мумкин:

  1. Алгоритмлар: ижтимоий медиа сенсацион янгиликларни маъқул кўради, уларни тарғиб қилади ва платформаларда “катта аҳамиятли” қилиб кўрсатади.
  2. Стратегик қизиқтириш: ижтимоий тармоқлардаги реклама сохта маълумотни муайян аудиторияга тарқатишда ишлатилиши мумкин. Бунда контентни янада кенгроқ тарқатиш учун уюшган тармоқлар ва ботлардан фойдаланилади. Ёлғон маълумотларга мойил бўлган одамларни осонликча жалб қилиш мумкин ва улар кучайтириш механизми сифатида ҳам қўлланилади.
  3. Саралаб ёритиш: одамлар ўзларининг аввалги тушунча ва қарашларига мос келадиган хабарларни, улар фактга асосланган ёки асосланмаганидан қатъи назар, тарқатади.

AMPLIFICATION 1

Интернетда ўзига жуда кўп эътибор жалб қилган хабарлар, одатда, журналистлар учун қизиқдир. Ёлғон маълумотлар жуда қизиқарли тусга эга бўлгани сабабли уларни етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳам кўриш мумкин. Дезинформация онлайн ҳудуддан асосий ОАВ га ҳудди шу йўл билан осонликча ўтади:

 

Learning Goals

Ушбу блок якунлагандан сўнг Сиз қуйидагиларни ўрганиб оласиз:

  • дезинформацияга қарши кураш учун оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги ва қўшма стратегияларни қадрлаш;
  • мизинформация ва дезинформациянинг самарали ва масъулиятли репортажларга таъсирини тушуниш;
  • ижтимоий тармоқларда дезинформациянинг кучайишини аниқлаш учун оддий воситалардан фойдаланиш;
  • ишончли назорат рўйхати ёрдамида ўз мақолангизни баҳолаш;
  • дезинформация тарқалишининг усулларини қатъий тарзда таърифлаш.