қисм 1

Инфодемия

some sort of subtitle

COVID-19 журналистика учун қандай хатарлар туғдирмоқда?

 

Биз нафақат эпидемияга қарши, балки инфодемияга қарши ҳам курашяпмиз.

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

 

 

Соғлиқни сақлаш тизимининг яққол кўриниб турган инқирози билан биргаликда COVID-19 яна бир инқирозни келтириб чиқариши аниқ бўлиб қолди, бу – ахборот инқирозидир. Ушбу инфодемия ҳудди вирус каби, аммо дунёнинг турли бурчакларида миллионлаб одамларга юқувчи дез-, миз- ва малинформация шаклида тарқаляпти. Энг катта муаммолардан бири одамлар ишончли манбалардан аниқ ва фактга асосланган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаганлигидир. Журналистлар ҳақиқий маълумотлар ҳамда сохта ва зарарли материаллар ва мақсадлар орасидаги ушбу курашнинг олдинги сафларидадир. Айнан журналистлар ҳақиқат билан қуролланиб, ёлғон хабарларни фош этишда давом этиб туриб, вақт ва маблағларнинг ўта чекланган шароитида бўлса ҳам фактларни ёритишда давом этади.

 

COVID-19 инқирози даврида қуйидаги тенденцияларни кузатиш мумкин:

 

  1. Мустақил тарзда ташхис қўйиш ва даволаш воситалари ва усуллари ҳақида нотўғри маълумотлар кенг тарқаляпти.
  2. Давлат ва нодавлат субъектлари COVID-19 инқирозидан ташвиқот ва дезинформацияни тарқатишда фойдаланмоқда.
  3. (Етакчи) ОАВ ва сиёсатчилар нотўғри маълумот тарқатаётгани, зарарли материал ва мақсадларни кўпайтираётгани ҳолатлари қайд этиляпти.
  4. Ушбу тарғиботда кичик гуруҳлар, муҳожирлар, қочқинлар ва хусусан хитойликлар нишонга олинмоқда.
  5. Баъзи дез-, миз- ва малинформацион материаллар зўравонлик ва ҳатто ўлимга олиб келяпти.
  6. Касалликка чалинганлар ва вафот этганлар тўғрисидаги рақамлар, тенденциялар ва статистик маълумотлар манипуляция қилинмоқда, контекстдан ташқарига чиқарилмоқда ёки баъзи ҳолларда ишончсизлик билан қарши олинмоқда.
  7. Карантин қоидалари ва чекловлари ҳақидаги ёлғон хабарлар ваҳима, хавфли хатти-ҳаракатлар ва захира йиғишларга олиб келди.
  8. Баъзи субъектлар COVID-19 тўғрисидаги дезинформациядан молиявий манфаат олиш учун фойдаланмоқдалар.
  9. Ижтимоий тармоқлар ахборотларни тарқатиш ва уларнинг таъсирини кучайтиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаяпти.

 

Learning Goals

Ушбу блок якунлагандан сўнг Сиз қуйидагиларни ўрганиб оласиз:

  • журналистикада дезинформация хавфи мавжудлигини англаш;
  • маълумот, дезинформация, малинформация ва мизинформацияни фарқлаш;
  • COVID-19 пайтида ахборот соҳасида бетартиблик қандай бўлишини амалий мисоллардан билиб олиш;
  • текширилган ва ишончли маълумотларни топиш учун воситалар ва ишончли платформалардан фойдаланиш.