қисм 2.1

Кучайтириш: Олдини олиш

COVID-19 атрофидаги ёлғон хабарлар оммавий ахборот воситалари, таниқли шахслар ва сиёсатчилар эътиборини жалб қилиб, ўзига янада кенгроқ аудиторияни қаратмоқда:

 

  • Газеталар Жорж Сорос ва Билл Гейтс COVID-19 ни яратишган деган фикрга жўр бўлишди.
  • Билл Гейтс вирусни «биз ёддан чиқарган муҳим сабоқларни бизга эслатиш учун юборилган… буюк ислоҳчи» деб атаган сохта мактубини машҳур одамлар ва баъзи газеталар тарқатиб юборишди
  • COVID-19 нинг 5G га боғлиқлигини кўрсатувчи икки ярим соатлик жонли эфирни YouTube каналида 65000 киши томоша қилди.
  • WhatsApp хабарни бошқаларга йўналтириш функциясини бир вақтнинг ўзида битта чат билан чеклаб қўйиш орқали ўз платформасида мизинформация ва сохта янгиликлар тарқалишини тўхтатишга уринди.

 

Амалий мисол

→Илон Маск Твиттердаги 33 миллион одам кузатиб борувчи ўз аккаунти орқали COVID-19 ни даволаш учун хлорохиннинг қўлланилиши тўғрисидаги мизинформацяини янада кучайтирди.

FAKE: Elon Musk Chloroquine

→Хлорохиннинг даволаш воситаси сифатида қўлланилишини ҳақидаги хабарга Fox News каби етакчи ОАВ сайтлари ҳам жўр бўлиб, уни янада кучайтириб, тарқатишди.

→Кейин бу янгилик Президент Дональд Трампнинг твитлари орқали ўзининг 76,9 млн. кузатувчилари орасида янада кучайтириб, тарқатилди.

Fake: Donald Trump Chloroquine

→ Янгиликларнинг таниқли манбалари ва сиёсатчилар тарафидан хлорохин ҳақидаги мизинформацянинг тарқатилиши пировардида инсон ўлимига олиб келди.

 

Шундай қилиб, COVID-19 билан боғлиқ нотўғри хабарларнинг кучайишини олдини олиш учун нима қилиш мумкин?

  1. Гиперболлаш (бўрттириш) ёки кликбейтлардан, айниқса сарлавҳаларда, фойдаланманг. Сенсацион ва қўрқув уйғотувчи фикрларни билдиришдан узоқ бўлинг. Одамлар бусиз ҳам аллақачон қўрқув ва ташвиш исканжасига тушиб бўлган.
  2. Нашр қилишдан аввал онлайн-мақола ва манбаларни текширинг. Ёлғон контент, миш-миш ёки уйдирмаларни билиб туриб тарқатманг.
  3. Ирққа кўра ажратиш ёки бир гуруҳ одамларни айблашдан сақланинг. Бу кўпга келган тўй.
  4. Шахсий маълумотлардан фойдаланманг. COVID-19 таъсирига учраган одамлар шахсий ҳаётининг дахлсизлигига риоя этинг.
  5. Ахлоқ меъёрларига асосланган ва сифатли журналистикага эътибор қаратинг. Нутқингиз тўғри, аниқ ва фактларга таянган бўлсин.
  6. Ишончли манба ва ресурслар, шу жумладан тиббиёт экспертлари, олимлар ва вирусологларнинг маълумотларидан фойдаланинг.
  7. Суратлардан эҳтиёт бўлиб фойдаланинг. Стереотипли (масалан, тиббий ниқоб тақган хитойликлар) ёки сенсацион тасвирлардан фойдаланманг.
  8. Ўз тингловчиларингизни инфодемия ва медиа саводхонлигига ўргатинг. Мизинформацияни мустақил равишда аниқлашга ёрдам берувчи восита ва кўникмалар билан улашинг.