Барчамиз, асосан, экран орқали ишлаб, иш столимизга боғланиб қолган бир пайтда, бу вазият ҳамкасб журналистлар билан янги ҳамкорлик алоқаларини топиш ёки эскиларини тиклаш учун яхши имконият ҳамдир. Интернетда бошқа журналистларнинг тажрибаларини ўрганиш учун кўплаб янги платформалар мавжуд. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлардан ахборот тўплаш воситаларини ҳам ўрганиб чиқиш мумкин, масалан, хештегларни ўрганиш учун TweetDeck, одамлар Facebookда нималар жойлаштираётганини кўриш учун CrowdTangle, сиз яшаётган ҳудудда суратга олинган ва Instagram да жойлаштирилган расмларни топиш учун геотаг қидирув тизими каби онлайн воситалар бор.
Амалий мисол:
Твитларни жойлашув бўйича қидириш учун Tweetdeck воситасидан фойдаланинг
Бу Tweetdeck воситасидан фойдаланишнинг энг фойдали усулларидан бири бўлиши мумкин. Сиз маълум бир вақт оралиғида, маълум бир ҳудуддан ёзилган твитларнинг тўлиқ қаторини кўришингиз ёки қидирувни янада аниқроқ қилиш учун калит сўзни қўшишингиз мумкин.
Жойлашув бўйича қидириш учун учун TweetDeck да одатий қидирув устунини очинг. Қидирув сўзининг ўрнига “геокод:координата,координата,Хkm”ни киритинг. Бу ерда “координата,координата” сиз қидирмоқчи бўлган ва 6 та рақамдан иборат жойлашув ери ва Xkm сиз қидирмоқчи бўлган аниқ жойлашув атрофидаги радиусни англатади.
Қидирув сўзини ёзишда, шу жумладан вергул билан узунлик координаталарининг биринчи сони орасида пробел ташланмайди. Координаталарни кўчириб ўтказганда автоматик тарзда киритиб қўйилинган пробел бўлади,сиз уни қўлда ўчириб ташлашингиз керак бўлади.
Муайян жойнинг координаталарини топишнинг энг осон йўлларидан бири Google Maps га кириб, ўзингиз жойлашган жойни топиб, харитадаги жой устида сичқончанинг ўнг тугмачасини босиб, “What’s here?” (“Бу ерда нима бор?”) деган ёзувни танлашдир.
Координаталар хаританинг пастки қисмида пайдо бўлади ва уларни аниқлик билан кўчириб олишингиз мумкин.
Ушбу усул деярли барча жойлашувлар учун амал қилади, чунки у твит ёзаётган фойдаланувчининг телефонидаги жойлашув созламалари бўйича ишлайди. Агар твиттер фойдаланувчиларида ҳам, кўпчиликда бўлгани каби, жойлашувни аниқлаш хизмати ёқилган бўлса, уларнинг твитлари бу қидирувда чиқиб келади. Агар хизмат ёқилмаган бўлса, TweetDeck да “Сўнгги твитлар йўқ” деган ёзув чиқади. Бу ҳолда сиз тўлиқ ва тўғри форматлаганингизни яна бир бор текшириб кўринг ва қидирув радиусини кенгайтиришга ҳаракат қилинг.
Жойлашувни бошқа параметрлар билан бирлаштирган ҳолда қидириш
Сизда геокод асосида қидириш устуни мавжуд бўлса, TweetDeckингиз ушбу ҳудуддан қилинаётган барча твитларни реал вақт режимида тўплаши керак. Сиз қидираётган ҳудудга қараб, қидириш мураккаблашиб кетиши мумкин, чунки твитлар ҳар сонияда узатиб турилиши мумкин. Твитларнинг аксарияти фойдасиз бўлиши мумкин. Шу боис тегишли маълумотларни топиш учун жойлашув бўйича қидиришда натижалар кўламини торайтириш талаб қилиниши мумкин.
Геокод бўйича қидирув оддий қидирув устунида жойлашгани сабабли, сиз уни барча одатий қидирув фильтрлари, шу жумладан сана, рўйхат аъзолари, тил ва бошқа кўплаб мезонлар ёрдамида фильтрлашингиз мумкин. Сизда барча твитларни боғловчи ягона қидирув сўзи бўлмаса, бу усул қидирув жараёнини осонлаштиради. Масалан, агар сиз муайян ҳудуддан қилинган твитларни жонли равишда кузатаётган бўлсангиз, барча твитларда учраши керак бўлган сўз бўйича қидиргандан кўра, уларни оддийгина фильтрлаш фойдалироқ бўлиши мумкин.
Аммо сиз муайян қидирув сўзини билсангиз жараён анча осонлашади.
Бунинг учун фақатгина керакли сўзни геокод бўйича берилган қидирувнинг охирида Xkm билан қидирув сўз ўртасида пробелқолдирган ҳолда қўшиб қўйинг.