Ҳис-ҳаяжонга мурожаат
Ўзингизга ишонтириш учун ҳис-туйғуларингизни ишга солишингиз лозим. Мантиқнинг ўзи билан ишонтириш қийин. Ҳис-туйғулар тушунчаларимизни ўзгартирадиган ва хотирани шакллантирадиган ғоят кучли омилдир. Сиз автомобиль, уй ёки турмуш ўртоғингизни танлаш чоғида, одатда, мантиқ асосида қарор қабул қилмайсиз. Аслида, одамларнинг атиги 10 фоиздан камроғигина ниманидир танлаш чоғида фақат маълумотларга асосланган ҳолда қарор қабул қилади. Омманинг ҳиссиётларини тушуниб етганимиздагина унинг фикрлаш тарзини ўзгартира оладиган муқобил фикрларни илгари суришимиз мумкин. Шу ўринда, сизнинг ишонтириш услубингиз қадриятларни ўзгартиришга қаратилган бўлиши муҳим. Қадрият ва қарашларимизни ўзгартириш учун яхши маънода туртки бўлмаса, биз янги билимлар, кўникма ёки муносабатларни қабул қилишимиз қийин бўлади. Агар ўқувчиларингиз нимадандир қўрқиб яшаётган бўлса, хабарингизда буни айтиб ўтиб, уларнинг ҳис-туйғуларини ўзгартирадиган, далда берадиган ва умид бағишлайдиган сўзларни изҳор этишингиз мумкин.
Хабарнинг таъсир кучини ошириш учун қуйидаги усулларни қўллаш мумкин:
- Далилларга асосланган, масъулият ва ахлоқ қоидаларига риоя қилинган хабар тайёрлаш учун “ўзимиз каби одамлар” ҳамда «машҳур шахслар»дан фойдаланиш.
- Омма тилида гапириш, унинг мантиғини тушуниш ва ундан бошланғич нуқта сифатида фойдаланиш.
- Омманинг ҳис-туйғуларини тушуниш ва ундан бошланғич нуқта сифатида фойдаланиш.