қисм 2.2

Кучайтириш: Назорат Рўйхати

Checklist

Ўзингизнинг охирги мақолаларингиздан бирини кўриб чиқинг ва қуйидаги назорат рўйхати билан солиштиринг. Сиз такомиллашишингиз мумкин бўлган соҳа борми? Агар ушбу саволга «ҳа» деб жавоб берсангиз, демак, мақолангизни яхшилашингиз ёки уни қайта кўриб чиқишингиз зарур бўлиши мумкин.

 

  • Мақолангиз сенсационми?
  • Аудиториянгиз ушбу маълумотни олдиндан кўриб бўлганми?
  • Уни тарқатишингиз салбий оқибатларга олиб келадими?
  • Сиз ёритишингиздан аввал ушбу маълумот ўзига кенг миқёсда эътибор жалб қилганмиди?
  • Контентга оид муносабатлар салбий бўлганми?
  • Ушбу контентни тарқатган одамлар салбий ёки ғараз ниятли мақсадни кўзлаганми?
  • Ушбу контент ботлар орқали тарқатилганми?
  • Сиз ушбу маълумотни тарқатсангиз, одамлар (молиявий, мафкуравий ёки сиёсий) фойда кўрадими?

Вақт ҳам муҳимлигини ёдда тутинг, чунки ёлғон маълумотлар аллақачон жуда кўп эътибор жалб қилиб бўлган бўлса, у аллақачон назоратдан чиқиб кетган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сиз кўпроқ қизиқиш ҳосил қилиш учун кликбейт ва жарангдор сарлавҳаларни қўллаш, гиперболлаш ва сенсацион ифодалар ёки контентни тарқатиш учун қўлланилувчи ботлар каби дезинформация стратегиялари томонидан манипуляция қилинмаётганингизни тушуниб олишингиз муҳимдир.