қисм 6

Хулоса

Олдинги беш бўлимда Сиз қуйидагиларни ўргандингиз:

  • дез-, миз- ва малинформацияни фарқлаш, COVID-19 инқирозини ёритишда турли усуллардан қандай фойдаланиш;
  • дез-, миз- и малинформацияларнинг муаммоли жиҳатларини фарқлаш ва ёлғон маълумотларнинг, айниқса ижтимоий тармоқларда, қанчалик тез тарқалишини тушуниш;
  • тақдим этилган воситалардан фойдаланган ҳолда сурат ва видеоматериалларни текшириш;
  • ўз иш режангизни мослаштиришга ҳаракат қилиш, бошқа журналистик тармоқлар билан ҳамкорлик қилиш ва қийин даврда ўз руҳий соғлиғингизни эҳтиёт қилиш, шунингдек, янгиликларни тўплаш ва мониторинг қилиш услубларингизни такомиллаштириш учун ижтимоий мониторинг воситаларидан фойдаланиш;
  • ишончлилик, мантиқ ва ҳиссиётдан фойдаланган ҳолда ёлғон хабарларни фош этиш.

Ушбу якуний бўлимни ўзингиз яратасиз ва шакллантирасиз. Умид қиламизки, сиз олдинги бўлимлардан ўрганган билимларингиздан фойдаланиб, COVID-19 га оид бошқа фош этилган хабарларни кўпроқ аниқлашга қодир бўласиз. Илтимос, ушбу хабарларни бизнинг фош этилган маълумотлар базасига юкланг. Шунда биз ушбу инфодемияда даврида давом этаётган дез-, миз- ва малинформация қарши биргаликда ишлашга қодир бўлган ҳамкасблар тармоғини ва жамоасини ярата оламиз.