Журналистлар ҳам ҳудди бошқалар сингари ўзи ва яқинларини хавф остига қўяди. Шу боис ўзи ва манбаларига нисбатан эътиборли бўлиш муҳимлиги, афтидан, ҳар қачонгидан кўра яққолроқ намоён бўлмоқда.
Халқаро журналистлар маркази журналистика ўқитувчиси, фахрий мухбир Элейн Монаган
Кўпчилик мухбирлар уйдан ишлаётган бир шароитда, COVID-19 муаммосини ёритишда керакли манбаларни топиш ва ўз аудиториянгиз билан боғланиш ҳар қачонгидан ҳам қийин бўлиши мумкин. Давлат органлари томонидан қўйилган чекловлар, манбалар ва тегишли мутахассислар билан боғланиш имкониятининг чеклангани ҳамда аҳолининг яккаланган қатламлари муаммоларини муносиб тарзда намойиш этишдаги қийинчиликлар ҳам журналистларга нисбатан бўлаётган босимни кучайтиради. Бу вазият сизнинг руҳий ҳолатингизга қанчалик зарар етказиши мумкинлигини англаб етиш жуда муҳим. Шунда бўлса-да, чеклов чораларига қарамай, маҳаллий ва халқаро миқёсдаги долзарб мавзулардан хабардор бўлиб туриш мақсадида янги воситалардан фойдаланиш ҳамда ахборот тўплаш борасидаги имкониятларингизни такомиллаштиришингиз учун кенгроқ миқёсдаги тармоқлар билан ишлаш борасида кўплаб имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари, хабар тайёрлаш учун жойларга чиқишингизга тўғри келса, хавфсизлигингизни таъминлашда фойдаси тегадиган маслаҳатлар ҳам йўқ эмас.
Ушбу блок якунлагандан сўнг Сиз қуйидагиларни ўрганиб оласиз:
- ҳозирги инқироз даврида ахборот тўплаш, етказиш ва ёлғон хабарларга қарши курашда ўз усулларингизни мослаштириш муҳимлигини қадрлаш;
- репортажни тайёрлаш жараёнидаги хавф-хатарларни баҳолашда ўзингизга ишониш ва тегишли тайёргарлик чораларини кўриш;
- ўз руҳий саломатлигингиз ҳақида қайғуриш ва ўзингизни ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
- ахборот тўплаш борасидаги имкониятларингизни ошириш мақсадида интернет тармоқларида ҳамкорлик қилиш имкониятларини қадрлаш;
- ижтимоий янгиликларни тармоқлар орқали тўплаш учун TweetDeck, CrowdTangle ва Google trend каби ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш воситаларидан хабардор бўлиш;
- дуч келаётган ҳар қандай муаммоларингизни раҳбарият билан муҳокама қилиш борасида ўзингизга ишониш.