қисм 5

Ишончлилик, мантиқ ва ҳиссиётлар

Интернетдаги алгоритмлар фавқулодда кескинликлар – шов-шувлар, миш-мишлар, нафрат ва ёлғонни кучайтиришга мойил бўлади. Фикр ва қарашлар далиллардан устун келади. … Ўйин қоидалари шаффоф эмас ва доимо ўзгариб туради. Бу нотекис, оғувчан ва доимо ўзгарувчан ўйин майдонида журналистика оғир аҳволга тушиб қолган.

 

Журналистикага ишонч ташаббуси

 

Баъзан, хабарларда фактларнинг ўзинигина тақдим этиш етарли бўлмайди. Айниқса, одамлар қўрқиб қолган ва ҳаяжонли фактлар одамлар учун аввалгидек аҳамиятли бўлмай қолган бир замонда. Одамлар кўнгилга хотиржамлик бағишлайдиган ёки мураккаб вазиятларнинг оддий изоҳи ва ечимларини таклиф қиладиган янгиликларга кўзини “чирт юмиб” ишонади. Бу вазият сохта даволаш воситалари ва усуллари нега кенг тарқалгани ёки одамлар супермаркетлар пештахталари бўшаб қолгани тасвирланган видеолавҳаларни кўргач, нега ҳожатхона қоғозини ғамлай бошлаганининг сабабларини тушунтириб беради. Аслида, бу мақола ёки суратлар ҳақиқий ёки сохта эканининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, негаки улар ишончли бўлиб кўринади ва кучли қўрқув, ваҳима ҳамда зиддият каби кучли ҳиссиётларни ҳаракатга келтиради. Бошқа тарафдан, улар хавфсизлик ва хотиржамлик туйғуларини, имкониятларни тақдим этади. Одамлар ҳаракат қилиши лозимлиги ва ҳаракат қилишга қодирлигини ҳис этади. Улар энди инқироз қурбонлари эмас.

Бу каби сохта хабар ва маълумотларни фош этиш жуда муҳим, аммо бу билан барча муаммолар ечилиб қолмайди, албатта. Агар сиз сохта хабарнинг бир қисмини фош этсангиз-у (сохта даволаш воситаси каби) одамларга шунчаки улар адашаётганини айтсангиз, катта эҳтимол билан, уларда ўзингиз кутган даражадаги таассурот уйғота олмайсиз. Одамлар фақатгина далилларга асосланган хабарингизни эътиборсиз қолдиришининг эҳтимоли юқори, негаки сиз уларни ташвишга солаётган масаланинг ечимини  таклиф қилмаяпсиз. Сиз тарқатган хабар уларнинг эҳтиёжларига ечим бўла олмайди. Шу боис далилларни текшириш давомидаги саъй-ҳаракатларимизда ишончлилик, мантиқ ва ҳиссиётлардан фойдалансак, бизда муваффақият қозониш имконият пайдо бўлиши мумкин.

Биз қуйидаги элементлардан фойдаланган ҳолда хабарларимизни янада таъсирчан қилишимиз мумкин:

  • Ишончли манба: омма ишонадиган шахс.
  • Мантиқий ёндашув: янги билим, кўникма ёки муносабатларни оммага таниш ва тушунарли тарзда етказиш.
  • Ҳиссий жозибадорлик: янги билим, кўникма ёки муносабатларнинг қўллаб-қувватланишига эришиш учун ҳиссиётлардан фойдаланиш.

Learning Goals

Ушбу блок якунлагандан сўнг Сиз қуйидагиларни ўрганиб оласиз:

  • омманинг мантиқий фикрлашини ахборотни янада самарали етказишнинг бошланғич нуқтаси сифатида қадрлаш
  • омма ишонадиган шахслар яхши манба эканини инобатга олган ҳолда уларни доимий равишда кузатиб, баҳолаб бориш
  • сохта ва ёлғон мақсадлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида далилларни текширувчи назорат саволлари рўйхатини қадрлаш
  • хабарни тарқатиш олдидан далилларни текшириб чиққач, омма нимага ишонишини ва унинг ҳис-туйғуларини олдиндан кўра билиш
  • “Ўзимиз каби одамлар” ва “машҳур шахслар” ёлғон маълумотлар тарқатиши мумкинлигини инобатга олиш
  • COVID-19 даврида сохта ёки ишончга сазовор бўлмаган илмий баёнотларни аниқлай билиш
  • хабарни далилларга асосланиб, масъулиятли ва ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда тайёрлашда ишончли “ўзимиз каби одамлар” ва “машҳур шахслар”дан фойдаланишнинг аҳамиятини қадрлаш.
  • оммага таниш тилида сўзлаш, одамларнинг мантиқини тушуниш ва ундан бошланғич нуқта сифатида фойдаланиш.