қисм 5.2

Ишончлилик, мантиқ ва ҳиссиётлар: Фактларни текшириш учун Назорат Саволлар Рўйхати

Агар ёлғонни фош этиш борасидаги услубларингизни тўғри ташкил қилмаган бўлсангиз, далилларни текшириш жараёнида беихтиёр уйдирма ва сохта мақсадларни тарқатиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Бир услубдаги тил, воқеалар ва суратлардан фойдаланиш орқали сиз сохта мақсадларни янада машҳур қилишингиз мумкин.

 

  • Одамлар мақсадлар ва уйдирмалар ҳақидаги хабарларга дуч келиши мумкин бўлган манбаларга ҳаволалар берманг.
  • Хабарингизда ёлғон хабарлар тавсифлаган қисмлар тўғрисида одамларни огоҳлантиринг, бу маълумотлар ёлғонлигини таъкидлаб ўтинг.
  • Асл манбадаги бир хил контентдан (суратлар, видеолавҳалар ва ҳоказо) фойдаланманг.
  • Уйдирма хабардаги камчиликларни таъкидлабгина қолмай, ўз хабарингизга муқобил ҳаққоний маълумотларни киритинг ва далилларга асосланган мақолаларга ҳаволалар беринг.
  • Уйдирма хабарнинг майда элементларига эътибор қаратинг ва у нима учун нотўғри эканини изоҳлаб беринг. Контекстни ёрқинроқ фош этиш учун уйдирма хабарни тўлалигича келтирманг.
  • Кўпчиликда қизиқиш уйғотмаган воқеаларни фош этишга вақт сарфлаб ўтирманг. Агар у тор доирадаги омма учун мўлжалланган бўлса, унга кўп эътибор қаратиш шарт эмас.
  • Шу билан бирга, ёлғонни фош этишни кечиктирманг. Ёлғон маълумотлар кенг тарқалиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди.

Далилларни текшириш бўйича вазифани бажарганингиздан сўнг ўзингизга беришингиз керак бўлган икки савол бор:

  • Бу хабарни тарқатаётган пайтда омма нимага ишонади?
  • Бу хабарни улашаётган ва тарқатаётган омма қандай ҳис-туйғу исканжасида бўлади?

 

Фактларни текшириб бўлиб, хабар сохта эканини аниқлаганингиздан сўнг, омма айни пайтда ишонадиган воқеъликни ўзингизнинг мақола ёки ахборотингиздаги бошланғич нуқта сифатида оласиз ва одамларга янги маълумотларни уларнинг мантиғига мос келадиган тарзда тақдим этасиз.