қисм 3

Текшириш

Чалғитувчи контентнинг атайлаб тарқатилиши фуқароларнинг воқеликни англаб етишига салбий таъсир қилиб, ишонч, онгли мулоқот, воқеликни биргаликда ҳис этиш туйғуси, ўзаро келишув ва иштирокка путур етказади.

Текшириш – бу сиз тарқатаётган хабарларнинг ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиш жараёнидир. Мазкур бўлимда маълумотларни текшириш жараёнининг асосий тамойиллари ҳамда ихтиёрингиздаги маълумотларни текшириш учун воситалар тўплами билан танишасиз.

Бу бўлим нафақат кундалик воқеа ва ҳодисаларни ёритадиганлар, балки чуқур таҳлилий материаллар тайёрлайдиганлар учун ҳам мўлжалланган.

Learning Goals

Ушбу блок якунлагандан сўнг Сиз қуйидагиларни ўрганиб оласиз:

  • манба ва маълумотларни текширишнинг босқичлари ва сохта хабарларни фош этувчи веб-сайтлар (ЖССТ) ни билиб олиш;
  • янгиликни улашишдан аввал сохта хабарлар ва зарарли ОАВ ни аниқлаш учун хабарларни текшира олиш;
  • фотодалилларни текшириш воситалари ёрдамида суратларни текшира олиш;
  • текширишни кундалик фаолиятингизнинг бир қисми сифатида қадрлаш;
  • COVID-19 билан боғлиқ вазиятни ҳаққоний ёритишнинг аҳамиятини тушуниш.