қисм 3.2

Текшириш: контентни текшириш

Контентни текшириш: Тасвирлар

Фотосуратларни далиллар асосида текширишда ўзингиздан сўрашингиз керак бўлган ўнта савол:verification

  1. Фотосуратдан биринчи марта қачон фойдаланилганини аниқлай оласизми?
  2. Фотосуратдан қандай мақсадда фойдаланилган?
  3. Фотосуратда ким тасвирланган? Суратдаги одамлар унга мосми? Улар қандай кийимда? Фотосурат олинган жой деб тахмин қилинаётган давлат учун бундай кийиниш услуби мосми?
  4. Фотосуратда қандай об-ҳаво тасвирланган? Агар фотосурат яқинда олинган бўлса, ҳаво ўша мамлакатдаги мавсумга мосми?
  5. Фотосуратдаги ёзувларга, масалан йўл белгилари ва дўконлар пештоқларидаги ёзувларга қаранг. Уларнинг тили мамлакат тилига мосми?
  6. Фотосуратга мос тушмайдиган ёруғлик ёки ёруғлик ва рангда ўзгаришлар бор-йўқлигига эътибор беринг. Агар айрим жисмлар бошқаларга қараганда ёрқинроқ ёки хирароқ бўлиб кўринса, улар қўшилган ёки рақамли тарзда ишлов берилган бўлиши мумкин.
  7. Агар одамлар ёки жисм тасвирларининг шаклида ғайриоддийлик бўлса, суратга сифатсиз ишлов берилган.
  8. Твит ёки хабар жўнатишдан аввал текширинг, текширинг ва яна бир бор текширинг.
  9. Агар кимдир эски ёки сохта хабар эълон қилса, буни унга хушмуомалалик билан билдиринг.
  10. Муаммони ҳал этишда иштирок этинг! Сохта хабарлар тарқалишига ҳисса қўшмаслик учун ушбу маслаҳатларга амал қилинг.