қисм 1.2

Инфодемия: Вазифа ва мисоллар

Activity

Вазифа

Ахборот тартибсизлигининг ҳар хил турларини реал ҳаёт шароитида қандай қўллашимиз мумкин? Кейинги мисолларда дез-, миз- ва малинформацияни фарқлай оласизми?

 

1-мисол

Коронавирусни даволаш ёки унга қарши дори воситалари ҳақидаги миш-мишлар Твиттер ва Фейсбукда кенг тарқалмоқда. Масалан, гидроксихлорохиннинг “мўъжизавий дори” сифатида қўлланилиши.

Ўзбекистонда одамлар қалбаки, гўёки коронавирусга қарши ёрдам берувчи ёки иммунитетни мустаҳкамлавчи турли хил сохта дори воситаларини ўзларида синаб кўриш ҳоллари рўй берди, натижада ҳаётдан кўз юмиш каби ҳалокатли ҳодисаларга ҳам олиб келди.

Бу дезинформациями, мизинформациями ёки малинформациями?

Даволаниш воситалари ва усуллари ҳақидаги миш-мишлар мизинформациядир.

 

Батафсил маълумотни бу ердан олиш мумкин.

 

2-мисол

 

Давлат тарафидан қўллаб-қувватланадиган оммавий ахборот воситалари ҳам, экстремистик ҳаракатлар ҳам COVID-19 билан боғлиқ вазиятдан фойдаланиб ижтимоий тармоқларда зарарли ва нафрат уйғотувчи ўз хабарларини Твиттерда сохта аккаунтлар яратиш ёки шахсий аккаунтларни бузиб кириш орқали тарқатиш учун фойдаланмоқда.

Бу дезинформациями, мизинформациями ёки малинформациями?

Flatten the curve

Твиттерда сохта аккаунтларни яратиб, зарарли ва нафрат уйғотувчи хабарларни тарқатиш дезинформациядир

 

Батафсил маълумотни бу ердан олиш мумкин.

2-мисол.

3-мисол

Британия ҳукумати январь-март ойларида Британия жамоатчилигига Covid-19 билан боғлиқ вазиятнинг жиддийлигини изчил тарзда камайтириб кўрсатиб, вирус хавфи “жуда паст” ёки “паст” эканлигини ва соғлиқни сақлаш хизмати вазиятни назорат қилишга «яхши тайёрланганлигини» айтиб келди

Ўзбекистонда ҳукумат тарафидан эълон қилинган статистик маълумотларга ишонмаслик натижасида вирусга чалинганларнинг «ҳақиқий» миқдори тўғрисида«тахминлар» мавжуд.

Бу дезинформация, мизинформациями ёки малинформациями?

Covid Dashboard

вирусни юқтирганлар сони ҳақидаги Британия жамоатчилигини чалғитувчи маълумотлар малинформациядир