Одатда биз дезинформацияни тарқатувчи субъектларни уларнинг мақсадлари ва тактикаларидан келиб чиққан ҳолда икки гуруҳга бўлишимиз мумкин:
- Давлат ёки сиёсий субъектлар. Улар дезинформациядан сиёсий мақсадларда фойдаланади, яхши молиялаштирилган бўлади ва ўз мақсадларини кучайтириш учун ботлар каби замонавий технологиялардан фойдалана олади.
- Нодавлат субъектлари, шу жумладан экстремистик гуруҳлар ва корпоратив субъектлар. Улар дезинформацияни мафкуравий мақсадларга эришиш ёки молиявий манфаат олиш учун ишлатади ва нафрат уйғотувчи фикрлар ва кликбейтдан (ахборот қармоғига илинтириш) фойдаланиш орқали одамларнинг ўзаро муносабатларини кўпроқ таянади.
Лекин барча ёлғон маълумотларни ҳам дезинформация сифатида таснифлаб бўлмайди. Шу сабабли дез-, миз- ва малинформация орасидаги фарқни тушуниш муҳим.
- Дезинформациянинг мақсади – зарар етказиш ёки манипуляция қилиш учун мўлжалланган. Ушбу хабарлар кўпинча уйдирма бўлади ёки атайлаб манипуляция қилинувчи контентдан фойдаланади.
- Мизинформация атайлаб қилинмайди. Бу журналист ёки ғийбатни тарқатаёган киши тарафидан қилинган хато бўлиши мумкин. У барибир зарарли бўлиши мумкин, аммо аслида зарар етказиш мақсади йўқ.
- Малинформация зарар етказиш учун мўлжалланган, аммо фактларга асосланган маълумотлардан фойдаланади. Буни кимнингдир шахсий маълумотлари ёки расмларни фош қилиш ёки контекстдан ташқаридаги контентдан фойдаланиш орқали амалга ошириш мумкин.