қисм 5.4

Ишончлилик, мантиқ ва ҳиссиётлар: Ёмон экспертлар ва Ишончга сазовор бўлмаган илмий баёнотлар

Scientist

Covid-19 даврида сохта ёки ишончга сазовор бўлмаган илмий баёнотларни қандай аниқлаш мумкин

Ҳозирги эпидемия даврида ҳар куни қандайдир янги илмий маълумотлар пайдо бўлиб турибди. Сохта илмдан ҳақиқий илмий далилларни ажратиб олиш учун уларни баҳолаб бориш жуда муҳим. Нашр этилаётган кўплаб мақолалардаги далиллар текширилмаган ёки мутахассислар хулосасига эга эмаслиги боис сохта илмий мақолаларни аниқлаш журналистларнинг ўзига боғлиқ. Бунда қуйидаги жиҳатларга эътибор бериш сизга қўл келиши мумкин:

  1. Кликбейтли сарлавҳалар:
    Сарлавҳалар ўқувчининг эътиборини тортиш учун мўлжаллангани сабабли, бу каби хабар ва мақолаларда илмий тадқиқотлар, кўпинча, соддалаштирилиши ва ҳаттоки нотўғри талқин этилиши мумкин.
  2. Манфаатлар тўқнашуви:
    Компаниялар кўпинча шахсий ёки молиявий фойдани кўзлаб, ўзига манфаат келтирадиган илмий тадқиқотларни нашр этиш учун олимларни ёллаши мумкин.
  3. Солиштириш, сабаб-оқибат боғлиқлиги :
    Гарчи вирус 5G тармоғи синовдан ўтказилган Уханда бошланган бўлса-да 5G билан COVID-19 вируси ўртасида боғлиқлик борлиги исботлангани йўқ. Боғлиқлик билан сабабиятни чалкаштириб юборадиган бу каби бошқа фитналардан эҳтиёт бўлинг.
  4. Намуналар ва тест олиш миқёси билан боғлиқ масалалар:
    Намуналрнинг етарлича олинмаслиги ёки маълумот бермайдиган намуналарнинг олиниши, шунингдек ҳеч бир назорат гуруҳи ёки мақсади айтилмай туриб ўтказилган ҳеч бир тест тадқиқотдаги кутилмаган натижаларнинг сабаби бўла олмайди.
  5. Саралаб тақдим этиш :
    Фақатгина хулосани қўллаб-қувватлайдиган маълумотларнинг танлаб олиниши, натижалар нотўғри талқин қилиниши ва изчил бўлмаслигига олиб келиши мумкин.
  6. Нотўғри талқин қилинган натижалар:
    мақолаларда, кликбейтли сарлавҳаларда бўлгани каби, хабар жозибадорлигини ошириш мақсадида нотўғри талқин қилинган ёки тушунилган натижалар тақдим этилиши ҳам мумкин.
  7. Асосланмаган хулосалар
    Исботланиши учун қўшимча далиллар талаб қилинадиган шубҳали фикрларга асосланган хулосалардан эҳтиёт бўлинг.
  8. Мутахассис хулосасининг йўқлиги
    Мутахассис хулосасига эга бўлмаган илмий мақолалар ишончга сазовро бўлмаслиги мумкин. Янги коронавирус ҳақида 153 та тадқиқот эълон қилинган, улардан 92 таси мутахассис хулосасига эга эмас.

data in research