COVID-19 атрофидаги ёлғон хабарлар оммавий ахборот воситалари, таниқли шахслар ва сиёсатчилар эътиборини жалб қилиб, ўзига янада кенгроқ аудиторияни қаратмоқда:
- Газеталар Жорж Сорос ва Билл Гейтс COVID-19 ни яратишган деган фикрга жўр бўлишди.
- Билл Гейтс вирусни «биз ёддан чиқарган муҳим сабоқларни бизга эслатиш учун юборилган… буюк ислоҳчи» деб атаган сохта мактубини машҳур одамлар ва баъзи газеталар тарқатиб юборишди
- COVID-19 нинг 5G га боғлиқлигини кўрсатувчи икки ярим соатлик жонли эфирни YouTube каналида 65000 киши томоша қилди.
- WhatsApp хабарни бошқаларга йўналтириш функциясини бир вақтнинг ўзида битта чат билан чеклаб қўйиш орқали ўз платформасида мизинформация ва сохта янгиликлар тарқалишини тўхтатишга уринди.
Амалий мисол
→Илон Маск Твиттердаги 33 миллион одам кузатиб борувчи ўз аккаунти орқали COVID-19 ни даволаш учун хлорохиннинг қўлланилиши тўғрисидаги мизинформацяини янада кучайтирди.
→Хлорохиннинг даволаш воситаси сифатида қўлланилишини ҳақидаги хабарга Fox News каби етакчи ОАВ сайтлари ҳам жўр бўлиб, уни янада кучайтириб, тарқатишди.
→Кейин бу янгилик Президент Дональд Трампнинг твитлари орқали ўзининг 76,9 млн. кузатувчилари орасида янада кучайтириб, тарқатилди.
→ Янгиликларнинг таниқли манбалари ва сиёсатчилар тарафидан хлорохин ҳақидаги мизинформацянинг тарқатилиши пировардида инсон ўлимига олиб келди.
Шундай қилиб, COVID-19 билан боғлиқ нотўғри хабарларнинг кучайишини олдини олиш учун нима қилиш мумкин?
- Гиперболлаш (бўрттириш) ёки кликбейтлардан, айниқса сарлавҳаларда, фойдаланманг. Сенсацион ва қўрқув уйғотувчи фикрларни билдиришдан узоқ бўлинг. Одамлар бусиз ҳам аллақачон қўрқув ва ташвиш исканжасига тушиб бўлган.
- Нашр қилишдан аввал онлайн-мақола ва манбаларни текширинг. Ёлғон контент, миш-миш ёки уйдирмаларни билиб туриб тарқатманг.
- Ирққа кўра ажратиш ёки бир гуруҳ одамларни айблашдан сақланинг. Бу кўпга келган тўй.
- Шахсий маълумотлардан фойдаланманг. COVID-19 таъсирига учраган одамлар шахсий ҳаётининг дахлсизлигига риоя этинг.
- Ахлоқ меъёрларига асосланган ва сифатли журналистикага эътибор қаратинг. Нутқингиз тўғри, аниқ ва фактларга таянган бўлсин.
- Ишончли манба ва ресурслар, шу жумладан тиббиёт экспертлари, олимлар ва вирусологларнинг маълумотларидан фойдаланинг.
- Суратлардан эҳтиёт бўлиб фойдаланинг. Стереотипли (масалан, тиббий ниқоб тақган хитойликлар) ёки сенсацион тасвирлардан фойдаланманг.
- Ўз тингловчиларингизни инфодемия ва медиа саводхонлигига ўргатинг. Мизинформацияни мустақил равишда аниқлашга ёрдам берувчи восита ва кўникмалар билан улашинг.