Контентни текшириш: Тасвирлар
Фотосуратларни далиллар асосида текширишда ўзингиздан сўрашингиз керак бўлган ўнта савол:
- Фотосуратдан биринчи марта қачон фойдаланилганини аниқлай оласизми?
- Фотосуратдан қандай мақсадда фойдаланилган?
- Фотосуратда ким тасвирланган? Суратдаги одамлар унга мосми? Улар қандай кийимда? Фотосурат олинган жой деб тахмин қилинаётган давлат учун бундай кийиниш услуби мосми?
- Фотосуратда қандай об-ҳаво тасвирланган? Агар фотосурат яқинда олинган бўлса, ҳаво ўша мамлакатдаги мавсумга мосми?
- Фотосуратдаги ёзувларга, масалан йўл белгилари ва дўконлар пештоқларидаги ёзувларга қаранг. Уларнинг тили мамлакат тилига мосми?
- Фотосуратга мос тушмайдиган ёруғлик ёки ёруғлик ва рангда ўзгаришлар бор-йўқлигига эътибор беринг. Агар айрим жисмлар бошқаларга қараганда ёрқинроқ ёки хирароқ бўлиб кўринса, улар қўшилган ёки рақамли тарзда ишлов берилган бўлиши мумкин.
- Агар одамлар ёки жисм тасвирларининг шаклида ғайриоддийлик бўлса, суратга сифатсиз ишлов берилган.
- Твит ёки хабар жўнатишдан аввал текширинг, текширинг ва яна бир бор текширинг.
- Агар кимдир эски ёки сохта хабар эълон қилса, буни унга хушмуомалалик билан билдиринг.
- Муаммони ҳал этишда иштирок этинг! Сохта хабарлар тарқалишига ҳисса қўшмаслик учун ушбу маслаҳатларга амал қилинг.