қисм 3.1

Текшириш: : Текширишнинг асослари

Шошилинч хабарларда ёриталадиган воқеалар юз бераётган бир пайтда қармоққа илиниб қолиш жуда осон. Инқироз даврида журналистлар учун совуққонликни сақлаши қийин бўлади. Ажойиб янгиликка дуч келиб, у ҳақда ҳали ҳеч ким хабар беришга улгурмагани ва сиз уни оммага етказган биринчи одам бўлишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлайсиз. Аммо шошганда айрим олтин қоидаларни унутиб қўйиш ҳеч гап эмас. Бу эса хатога олиб келиши мумкин, ушбу хато қилинган заҳоти, жиддий чиқиши мумкин бўлган мақолага ишончқўлдан бой берилади.

Маълумотларни текширишнинг бешта асосий қоидаси

  1. Келиб чиқиши: Мақола ёки маълумотларнинг бир қисми қаердан олинган? Бу асл манбами?
  2. Манба: Бирламчи маълумотни ким ёзган?
  3. Сана: Маълумот қачон ва ким тарафдан ёзилган/яратилган?
  4. Жойлашган ери: Маълумот дастлаб қайси веб-сайт ёки аккаунтда эълон қилинган?
  5. Асос: Нега веб-сайт ёки аккаунт эгаси бу маълумотни эълон қилишга қарор қилган?

 

Келиб чиқиши

Агар сиз мем ёки шубҳали фикрнинг етакчи ОАВ га чиқарилишидан аввалги бирламчи кўринишини топишга ҳаракат қилаётган бўлсангиз, қуйидаги ахборот маконларида қидириб кўриш мақсадга мувофиқ бўлади:

  • Reddit ни текширинг: Сайтнинг ўз қидирув панели ёки Reddit нинг мониторинг воситаси, масалан TrackReddit.com дан фойдаланишингиз мумкин.
  • com сизга 4chan контенти ва 4chan архив сайтларида қидириш имконини беради
  • ai – Твиттерга муқобил бўлган платформа бўлиб, унга Твиттердан четлаштирилган кўплаб фойдаланувчилар кўчиб ўтган.
  • Discord каналлари, Facebook гуруҳлари ва WhatsApp гуруҳларини топиш ва уларда қидирувни амалга ошириш бирмунча қийин бўлса-да, чуқурроқ “қазиб кўриш” наф бериб қолиши ҳам мумкин.

 

Манба

  1. Боғланиш: Шахс билан қўнғироқ қилиш ёки шахсий хабар жўнатиш орқали боғланинг.
  2. Саволлар: Шахсга савол бериб кўринг, агар у ёлғон гапираётган бўлса, далилларда чалкашликка йўл қўйиши мумкин.
  3. Рухсат: Агар шахс сиз сўраётган маълумотдан фойдаланишингиз учун рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлмаса, расмий тарзда рухсат олишга унчалик ҳам интилиб ўтирмайди.

Aldi Fake News Story Сана

Маълумот ёзилган ёки яратилган аниқ санани топиш унинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва тўғрилигини аниқлашда ёрдам бериши мумкин.

Амалий мисол

COVID-19 пандемияси даврида дунёда захира ғамлаш ҳолатлари кузатилди, яъни одамлар захира ғамлаш мақсадида супермаркетлардан маҳсулотларни ҳаддан ташқари кўп ва кераксиз миқдорда сотиб ола бошлади. Натижада, бундай захира ғамлаш ҳолатларини акс эттирган фото ва видео материаллар тарқала бошлади. TikTok ижтимоий тармоғидаги видеотасвирдан олинган мазкур скриншот 4 миллион мартадан зиёд томоша қилинган бўлиб, унда супермаркет ташқарисида тўпланган оломон намойиш этилган. Унга берилган шарҳда эса бунга коронавирус сабаб бўлгани айтиб ўтилган. Bellingcat интернет нашри эса видеоматериал эски экани ва жорий COVID-19 инқирозига алоқаси йўқлиги, балки 2011 йилда Aldi супермаркетида маҳсулотларни арзон нархда сотиб тугатиш акцияси ўтказилган кунда олинганини исботлади.

Grays Anatomy fake Covid

Жойлашган ери

Хабарнинг нақадар ишончли эканини аниқлаш учун у дастлаб эълон қилинган манбани топиш ҳам муҳим.

Амалий мисол

Италияда вафот этган шифокор ва ҳамширалар акс эттирилган ушбу тасвир тез тарқалиб кетди. Аммо, маълум бўлишича, бу тасвир машҳур “Грей анатомияси” телевизион шоусидан олинган экан. Буни ҳудди AFP Fact Check хизмати қилганидек тасвирларни тескари кетма-кетликда қидириш орқали аниқлашингиз мумкин.

Асос

Ўзингизга хабар нима мақсадда улашилган, деган савол бериб кўринг:

    • Муаллифлар омманинг эътиборини муайян мавзуга қаратмоқчи бўлганми?
    • Уларга бирор хабар етказмоқчими?
    • Кўнглини олмоқчими?
    • Ўзининг нуқтаи назарига ишонтирмоқчими?
    • Уларга ниманидир ўргатмоқчими?
    • Хабар бетараф ва холисона кўринишда етказиляптими?
    • Яширинган фикрни яққол кўрса бўладими: сиёсий, диний, институтционал фикрлар?

    Бу саволларнинг барчаси ахборотни қандай қилиб бошқариш кераклигини тушунишда ёрдам берадилар.