Ишончли манба
– бу омма ишонадиган одамлар. Ишончли манбалар 5 тоифага бўлинади. Қуйидаги жадвалда улар аҳамиятига қараб жойлаштирилган:
Covid-19 инқирози даврида «ўзимиз каби одамлар» (масалан, буни оддий грипп, деб ҳисоблайдиган оила аъзоларимиз) ва машҳур шахслар (масалан, твиттерда сохта даволаш воситалари ҳақида ҳикоялар тарқатувчи Илон Маск) томонидан тарқатилаётган ёлғон маълумотларни кўряпмиз. Одамлар янгиликлар дастурида мутахассислардан кўра «ўзимиз каби одамлар» ёки машҳур шахсларнинг фикрларига кўпроқ ишонишига асосли сабаб бор: биз айнан мана шу тоифадаги одамларга ишонамиз, улар бизнинг тилимизда гапиради ва биз ҳиссий нуқтаи назардан уларга яқинроқмиз.